https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-va-turkiya-tarixi-mushtarak-mamlakatlar_374184

Ўзбекистон ва Туркия – тарихи муштарак мамлакатлар

“ШҲТда ҳамкорликнинг янги босқичи: туризм ва маданий мерос” халқаро форуми доирасида Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Туркия Республикасининг «TurkTAV» Фонди ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда жамғарма президенти Омер Низаметтин Айкурт имзолади.

Турк тарихи ва маданияти фонди – «TurkTAV» тарихий ҳужжатли меросни тиклаш мақсадида Ўзбекистонга 55 мингта рақамлаштирилган қўлёзманинг электрон ҳужжатга айлантирилган нусхасини топширди. Бу манба ўзбек тадқиқотчилари учун Усмонлилар империяси тарихий архивидан фойдаланиш имконини яратади.

Фонд раҳбари Омер Низаметтин Айкурт ЎзА мухбирига мазкур тузилманинг фаолияти ва вазифалари ҳақида сўзлаб берди.

­- Аввало, таъкидлашим жоиз, Турк тарихи ва маданияти фонди номидан ШҲТ доирасидаги нуфузли форумда иштирок этиш биз учун улкан шараф.

Ўзбекистон ва Туркия – тарихи муштарак мамлакатлар

Фото:Oqil G’ulomov

1 / 6

Фоторепортаж:Ўзбекистон ва Туркия – тарихи муштарак мамлакатлар

Ўзбекистон ва Туркия – тарихи муштарак мамлакатлар

Фото:Oqil G’ulomov

1 / 6

Фоторепортаж:Ўзбекистон ва Туркия – тарихи муштарак мамлакатлар

Ўзбекистон ва Туркия – тарихи муштарак мамлакатлар

Фото:Oqil G’ulomov

1 / 6

Фоторепортаж:Ўзбекистон ва Туркия – тарихи муштарак мамлакатлар

Ўзбекистон ва Туркия – тарихи муштарак мамлакатлар

Фото:Oqil G’ulomov

1 / 6

Фоторепортаж:Ўзбекистон ва Туркия – тарихи муштарак мамлакатлар

Ўзбекистон ва Туркия – тарихи муштарак мамлакатлар

Фото:Oqil G’ulomov

1 / 6

Фоторепортаж:Ўзбекистон ва Туркия – тарихи муштарак мамлакатлар

Ўзбекистон ва Туркия – тарихи муштарак мамлакатлар

Фото:Oqil G’ulomov

1 / 6

Фоторепортаж:Ўзбекистон ва Туркия – тарихи муштарак мамлакатлар

«TurkTAV» турк дунёси маданий меросини асраб-авайлаш мақсадида турли мамлакатлар институтлари, маданият ва таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб келади. Энг йирик халқаро лойиҳаларимиздан бири “Ўтрор” Халқаро электрон кутубхонаси фаолияти йўлга қўйилишидир. Мазкур зиё масканини яратишдан мақсад туркий халқлар маданий меросини асраб-авайлаш ва бойитишга ҳисса қўшиш. Турк халқларининг маданиятини акс эттирган, тарихий илдизлари, маънавий алоқалари ва ўзаро ҳамжиҳатлигини очиб берадиган қимматли нашрлар рақамли коллекциясини биргаликда шакллантириш.

Фонд архивида қанча ҳужжат бор ва манбалар қайси даврларга тегишли?

– Усмонлилар давлати олти асрлик бошқарув мобайнида мамлакатлар географияси ва тарихига оид миллиондан ортиқ ҳужжат яратди. Туркия архивларида сақланаётган ва ҳозирги кунгача етиб келган ушбу манбалар сони миллиондан ошади. Бой ва ранг-баранг мазкур коллекция империя таркибида бўлган ва ҳозир мустақил қарийб 40 мамлакат, шунингдек, XV-XX асрларда Япониядан Америкагача бўлган ҳудудда жойлашган давлатлар тарихига оид ҳужжатларни жамлаган.

Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ ҳужжатлар қайси даврларга мансуб?

– Туркистон хонликлари ёки ҳудудни ўраб турган мамлакатлар билан Усмонлилар ўртасидаги муносабатга оид минглаб ҳужжатлар архивларда сақланмоқда. Фондимизнинг асосий мақсади турк дунёси маданий қадриятини кенг оммалаштириш, ўзаро алмашинув орқали мазкур бойликни очиш, манбалардан биргаликда фойдаланиш имконини яратиш. Энди ўзбек тадқиқотчилари ҳам илмий ишларида архивимиздан фойдаланишлари мумкин. Лойиҳа доирасида Бухоро, Хива, Қўқон ва Хоразм хонликларига мансуб ҳужжатлар ҳам топилди. Ушбу материаллар, асосан, хонликларнинг ички ривожланиши, турли курашлар, Усмонлилар давлатига ёзилган мактублар, элчилар ёзишмалари, ўзаро ҳарбий ёрдам сўраш, хусусан замбарак ясовчи усталар жўнатиш, элчилар делегациясини жойлаштириш, уларга совға улашиш, маъмурий харажат, қабулда маросими, мукофотлаш сингари давлатни бошқариш ва давлатлар ўртасидаги муносабатни ифодаловчи кўплаб ҳужжатлардан иборат.

Архивда 1923 йилдан кейинги – Туркия Республикаси даврига доир, жумладан, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейинги икки давлат ўртасидаги сиёсий ва дипломатик муносабатлар, савдо, маданият ва таълим соҳасидаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар ҳам учрайди.

Кейинги режалар ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз.

– 2023 йил Самарқандда БМТ Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг XXV сессияси бўлиб ўтади. Турк дунёси учун жуда муҳим бўлган ушбу воқеа арафасида «TurkTAV» фонди имзоланган меморандум доирасида Туркиянинг бир неча шаҳрида қатор маданий анжуманлар ўтказишни таклиф этмоқда. Шубҳасиз, мазкур тадбирлар ҳам Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини илгари суриш, хорижликларни Ўзбекистонга жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Жамғарма ташаббуси билан Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан биргаликда Кўня шаҳрида Жалолиддин Румий номи билан боғлиқ Шеб-Арус ҳафталигини нишонлаш, Турк дунёси пойтахти Бурсада, Истанбулдаги Бейўғли туманидаги Таксим маданий маркази галереяси (тарихий сув омбори)да тадбирлар ташкил этиш режалаштирилди. Шунингдек, дунёдаги энг йирик 5 та туристик ярмаркадан бири – Шарқий Ўрта ер денгизи Халқаро туризм кўргазмасида “Самарқанд” стенди очилиши билан боғлиқ маданий тадбир уюштириш ҳам кўзда тутилган.

Саидмурод РАҲИМОВ суҳбатлашди.