https://www.oyina.uz/kiril/posts/11800

Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммити доирасида Турк тарихи ва маданияти жамғармаси (TÜRKTAV) ҳамда Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан «Туркистон» кўргазмаси ташкил этилди.

Султон Абдулҳамид II га тегишли Юлдуз саройи фотосуратлари тўпламида ХIХ асрнинг гўзал ва ранг-баранг хотиралари акс этган. TÜRKTAV коллекциясидаги Туркистон хариталари ҳам намойишга қўйилган. Ушбу хариталар машҳур географ олимлар томонидан тузилган бўлиб, турк халқлари тарихи ва тарқалган ҳудудлари, ғарбга кўчиш йўллари кўрсатилган.

Турк тарихи ва маданияти жамғармаси (www.turktav.org) кенг географик ҳудудга тарқалиб, буюк тамаддун яратган туркий халқларнинг маданий меросини халқаро майдонда тарғиб қилиш, муҳофаза этиш ва келажак авлодларга етказиш билан шуғулланади.

2022 йил май ойида TÜRKTAV ва Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасига асосан Усмонлилар давлати архивларидаги 50 000 ноёб тарихий ҳужжатларнинг рақамли нусхаларидан фойдаланиш имконияти яратилди.